Биласизми? Родриго Лука Модрични "дада" деб чақиради

Omonjon To`xtamirzayev
27 янв 2022
Родриго TNT Brazil"га берган интервьюсида тажрибали жамоадоши Лука Модрич билан муносабатлари ҳақида гапириб берди.

"Биз Лука Модрич билан оиламиз, ўз ҳаётимиз ҳақида суҳбатлашганимизда у отам ўзидан бор йўғи бир ёшга катта эканликларини билди.

Машғулотлардан бирида у менга шундай деди: "Сен мени ва ўзингдан катталарни ҳурмат қилишинг керак. Ёшим сендан анча катта ва деярли отанг тенги эканман". Ана ўша воқеадан бери у менга "ўғлим" деб, мен эса "дада" деб мурожаат қиламан.

Модрич билан бир жамоада ҳаракат қилиш катта бахт. У мен бирга ўйнаган ва бевосита ўйинини кўрган футболчилар ичида энг зўри. Бундай муносабатлар — ажойиб ва уларнинг қадрига етиш муҳим", - дейди Родриго Гоес.



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia