

Қўқонда кечган учрашувда муборакликлар рақиб устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу мағлубият эса "Қўқон-1912"нинг мавсум бошидан бери ўз майдонидаги иккинчи мағлубияти бўлди.
Қизиғи шундаки, қўқонликлар уйдаги илк мағлубиятни 1-турда "Насаф"дан 1:2 ҳисобида қабул қилиб олишганди. Мана энди улар "Машъал"га ҳам имкониятни бой беришди.
Бугунги мағлубиятдан сўнг "Қўқон-1912" турнир жадвалида олтинчи ўринга тушиб кетди. Жамоа ҳисобида 34 очко бор.
Х.Холиқов.



