Биласизми? “Нефтчи” Роман Адамовга таклиф билан чиққанди!

6 фев 2014, 11:54
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бу йил ўз таркибини кучайтириш мақсадида бир қатор етакчи футболчилар билан алоқага чиққан.
Эътиборлиси уларнинг клубга таклиф этилиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатида Роман Адамов ҳам ўрин олган.

Россиялик таниқли ҳужумчи “Нефтчи” ҳужум чизиғини кучайтириши турган гап эди. Шунинг учун Адамовга фарғоналиклар таклиф билан чиқишган.

Бироқ россиялик таниқли футболчи ҳамюртимиз Андрей Акопянц билан бу борада маслаҳатлашиб, Фарғона жамоаси тўғрисида маълумот олишини ва кейинчалик ўз жавобини айтишини маълум қилган.

Маълумот учун:
Роман Станиславович Адамов
Туғилган йили: 21.06.1982
Туғилган жойи: Россия
Фуқаролиги:   Россия
Бўйи: 187 см
Вазни: 79 кг
Амплуаси: Ҳужумчи

Қайси клубларда ўйнаган?
1999 - 2000 “Олимпия” (Волгоград) 17 (6)
2000 – “Шахтёр” (Донецк)   0 (0)
2000 – “Шахтёр-2”   12 (1)
2001 – 2004 “Ростов”   62 (11)
2004 - 2005 “Терек” 30 (9)
2006 – 2008 “Москва”   63 (24)
2008—2012    “Рубин   “ 26 (3)
2009 - “Крилья Советов”   14 (5)
2010 - 2012 - “Ростов”   66 (19)
2012 - “Ростов”   6 (0)
2012 – 2013 - “Виктория” (Пльзень)   6 (1)
2013—2014 - “Таганрог-Птицефабрика”   ЛФЛ
2014 “Сибир”   0 (0)

Терма жамоадаги фаолияти
Россия (олимп.)   2 (0)
2008    Россия   3 (0)
Халқаро ютуқлари
Европа чемпионати
Бронза медалАвстрия/Швейцария 2008

Манба: championat.asia