UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  7 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  3 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  3 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  6 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  2 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  22 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10

Биласизми? Ҳозирги “Нефтчи”да 11 нафар мураббий ишлаяпти Янгиликлар

Биласизми? Ҳозирги “Нефтчи”да 11 нафар мураббий ишлаяпти

Биринчи даврадан сўнг 10-поғонада бораётган Фарғонанинг “Нефтчи” клуби доим ўзига хослиги билан ажралиб турган.
Ўз вақтида Юрий Саркисян бу жамоани бошқарганида ҳамманинг эътибори қаратиларди. Энди бўлса “Нефтчи” ўзининг яна бир жиҳати билан одамлар эътиборини тортишга ҳаракат қиляпти. Назаримизда, бу жамоа ишлаётган мураббийлари сони бўйича олий лигада рекордчи ҳисобланади.

Ҳисоблаб кўрсак, ҳозирги “Нефтчи”да 11 нафар мураббий (!) ишлаётган экан. Жамоани Саркисян бошқарган пайтлари у кишига ака-ука Дўрмоновлар, шунингдек Сергей Лебедев ёрдам берарди. Жамоада ҳатто жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий билан дарвозабонлар мураббийи ҳам йўқ эди. Шунга қарамай, “Нефтчи” доим совринли ўринлар учун баҳс олиб борарди.

Ҳозир эса жамоа ўртамиёналар сафида юрибди, бунинг устига ҳали-бери соврин учун курашмаса керак. Лекин “Нефтчи” ўринбосарлари биринчи даврани биринчи ўринда тугатишди. Қизиғи шундаки, аксар ўринбосарлар жамоаларида кўпи билан икки мураббий ишлаётган бир пайтда “Нефтчи” ёшларида бешта мураббий ишламоқда. Шунда асосий таркибда олти нафар мураббийнинг фаолият олиб бораётгани ийдинлашади. 11та мураббий бу футболдаги битта таркиб деганидир. Қойил, лекин!   

АСОСИЙ ТАРКИБ
Мурод Исмоилов – бош мураббий
Алексей Евстафеев – катта мураббий
Сергей Лебедев – ёрдамчи мураббий
Андрей Фёдоров - ёрдамчи мураббий
Вячеслав Томилин – дарвозабонлар мураббийи
Шерзод Райимжонов – ёрдамчи мураббий

ЎРИНБОСАРЛАР ТАРКИБИ
Сергей Ковшов – катта мураббий
Валерий Седунов - ёрдамчи мураббий
Баҳром Ҳайдаров - ёрдамчи мураббий
Диёр Алижонов - ёрдамчи мураббий
Хислат Чилматов –дарвозабонлар мураббийи

Изоҳ: Рўйхатдан кимдир тушиб қолган бўлса узр сўраймиз.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика