Биласизми? 2011 йил қуйи лигага тушиб кетган клуб Франция чемпиони бўлди

Narzulla Saydullayev
18 май 2017, 09:20
Кеча "Монако" клуби ўз майдонида "Сент-Этьен"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб муддатдан аввал чемпионликни расмийлаштирди.

Ушбу клуб 2010-2011 йилги мавсумда Франция чемпионатида 18-ўринни банд этиб қуйи лигага тушиб кетганди. Икки мавсум давомида қуйи лигада иштирок этган "Монако" 2013-2014 йилги мавсумдагина яна элитага қайтди.

Бу мавсумда "Монако" ЕЧЛ ярим финалига етиб борди ва Франция чемпионига айланди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia