UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Бэйл ёз давомида Зидан билан жанжаллашди, аммо энди "Реал" асосий таркибида Янгиликлар

Бэйл ёз давомида Зидан билан жанжаллашди, аммо энди "Реал" асосий таркибида

Гарет Бэйл ҳамда бош мураббий ўртасидаги муносабатлар жуда ғалати

Бэйл ўтган мавсумни асосий таркиб футболчиси сифатида бошлади. Криштиану Роналду "Ювентус"га кетганидан сўнг, айнан Бэйл "Реал"нинг биринчи юлдузига айланиши кутилган эди.



Биринчи ишора: Таркибга кирмай қўйди

Мавсум давомида "Қироллик клуби"да икки марта мураббий алмашди, март ойида Зинедин Зидан жамоага қайтди. Испан нашрларининг тасдиқлашича, франциялик мутахассиснинг маошини сезиларли даражада оширишди ва таркиб танлашда тўлиқ эркинлик беришди. Зидан келиши билан Бэйл захирада қола бошлади. Кейин "Реал" ноқулай вақтда видео эълон қилди. Унда барча футболчилар испанчада, биргина Бэйл бошқа тилда гапираётгани кўриниб қолган.


Зидан ўшандаёқ Гаретнинг эҳтимолий кетишига биринчи марта ишора қилган: "Кейинги мавсум ҳақида гапирмайман. Яна 10та ўйин қолди. Гарет - жамоанинг муҳим аъзоси. У жорий мавсум ва Чемпионлар лигаси финалларида нима қилганини биламиз. Бэйл жамоага кўп нарса бериши мумкин ва унга ишонч билдирамиз. Ўнта ўйин ўтказганимиздан сўнг, кейинги мавсумни режалаштирамиз".


Апрель ойида Бэйлга мухлислар хуштак чала бошлашди, аммо бу футболчига таъсир қилмади, у "Реал"да қолишни истади. Бироқ Зидан бошқа фикрда эд. Май бошида у Бэйлни икки марта "Реал" қайдномасига киритмади. Аввалига у "мен шунга қарор қилдим" дея баҳона қилган бўлса, кейин очиқчасига "Мақсадим тушунарли" деган эди. Ўша вақтда кўплаб нашрлар франциялик келаси мавсум Бэйл, Дани Себальос ва Маркос Льорентега ишонч билдирмаётганини ёза бошлашди. Сўнгги икки ўйинчи кетди, аммо Гарет эмас.


Уэльслик мавсумнинг сўнгги ўйинида қайдномага кирди ва ўша ўйинда биринчи катта можаро кузатилди: Биринчидан, қолган футболчилар мухлислар билан хайрлашганида, Бэйл трибунага қарсак чалиш учун бормади ва кийиниш хонасига кириб кетди. Гарет 51 млн. евро тўлашмаса жамоада кетмаслигини айтди.

Ёзда можарога Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт аралашди. Англиялик агент мижозининг "Бавария"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларни ёлғон деб айтди.


Очиқ жанжал: Мавсумолди йиғинда ўйнашдан бош тортди

Ҳамма таътилда бўлганида портлашлар бўлмади. Аммо июль ўртасида, мавсумолди турнирида Зидан интервью берди: "Бэйл кетишга яқин. Унинг трансфери устида ишлаяпмиз. У тез орада кетишига умид қиламан. Бу ҳамма учун яхши қарор бўлади". Ўшанда масала ҳал бўлгандек эди. Аммо "Қироллик клуби" муносиб таклиф олмади.


Шундан сўнг Барнетт яна тилга кирди: "Зидан - бу шармандалик. У "Реал" учун кўп иш қилган футболчини ҳурмат қилмаяпти".


"Биринчидан, мен ҳеч кимга ҳурматсизлик қилганим йўқ. Айниқса футболчиларга, чунки доимо шундай дейман: Клубдаги энг муҳим инсонлар бу ўйинчилар ва мен доимо улар томондаман.

Иккинчидан, клуб (мен эмас) у билан хайрлашмоқчи деганман. Нуқта. Учинчидан, Гарет "Бавария" билан ўйнашни истамади. Бэйлнинг айтишича, клуб унинг кетиши борасида музокара ўтказмоқда, шу сабабли майдонга чиқишни истамади".


Июль охирида Бэйлга Хитой клублари қизиқиш кўрсатди. Аммо трансфер амалга ошмади. Жуда катта пул таклиф қилинишига қарамасдан футболчининг оиласи Хитойга кўчиб ўтишни истамади, бундан ташқари, "Реал" 100 млн. еврога сотиб олган футболчисини текинга қўйиб юборишни хоҳламади. 


"Гарет - "Реал" футболчиси, у бахтли. Охирги гапим шу" - деди Барнетт. Бэйл "Арсенал" билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва гол урди, аммо Зидан аввалгидек унга ишонмаётганди: "Ҳеч нарса ўзгармади". Бу ҳикоядан сўнг Бэйл Audi Cup турнирида иштирок этишни хоҳламади. Журналистлар изланиши натижасида уэльслик "Тоттенхэм" - "Реал" баҳси пайтида гольф ўйнаётгани аниқланди. Зидан эса у формада эмаслигини айтганди.


Кутилмаган якун: Муносабатлардаги ўзгариш

Августнинг биринчи ярмида ўзгариш рўй берди: "Реал" Бэйлни сота олмаслигини тушунди, шу сабабли футболчи жамоа билан шуғулланиб, учрашувларда майдонга туша бошлади.


"У кетаётгандек эди, бироқ ҳалигача биз билан. Бэйл муҳим футболчи, бошланғич таркибни танлашда қийналдим" - деганди Зидан биринчи турдан олдин. Бэйл нафақат қолиши, балки "Реал"нинг муҳим футболчисига айланишини ҳеч ким кутмаган эди. Бунга жароҳатлар таъсир кўрсатди, аммо уэльслик уччала ўйинда ҳам асосий таркибда ўйнади ва битта ўйинда алмаштирилди.

"Ўйиндан олдин Бэйл билан у қолиши ҳақида суҳбатлашдик. Жамоада бор футболчилар ҳозир фақат мавсум ҳақида ўйлашмоқда. Гарет қолганлар каби яхши ўйнади. Футболчи қолишни истади, биз унга ишонч билдиряпмиз. Бэйл кучли футболчи эканлигини яна намойиш этиши керак" - дейди Зидан.


Кейинроқ Marca нашрида хабар пайдо бўлди: Флорентино Перес Бэйлни жамоанинг асосий футболчисига айлантирмоқчи.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика