Бэйл яна бир бор ўйин тугамасидан стадиондан кетиб қолди

Mirjalol Normatov
7 дек 2019, 20:10
"Реал" вингери Гарет Бэйл ўйиннинг якунланишини кутмасдан стадионни тарк этди.

ЛаЛиганинг 19-турида "Реал" ўз майдонида "Эспаньол"ни мағлуб этди ва турнир жадвали етакчилигини ўз қўлига олди. 30 ёшли хавбек Гарет Бэйл эса 80-дақиқада Карим Бенземанинг голидан кейин стадионни тарк этди.

Бунга қадар ҳам уэльслик футболчи шу ишни қилганди. 31 октябрь куни "Леганес"га қарши ўйиннинг 82-дақиқасида у стадиондан кетиб қолганди.

Аммо клубнинг ички қоидаларига кўра, футболчилар ўйинни 80-дақиқагача кўришга мажбур. Ўтган сафар Бэйл ҳеч қандай жазога тортилмаганди.

Эслатиб ўтамиз, Бэйл жароҳати боис сафдан чиққан.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›