

Гап ярим ҳимоячи Гарет Бэйл ва ҳужумчи Карим Безнема ҳақида кетмоқда. Ҳар иккала футболчининг жароҳати безовта қилмоқда ва уларнинг қачон майдонга қайтишлари номаълум. Ҳар иккала футболчи 8 -12 январь кунлари Саудия Арабистонида ўтказиладиган Испания Суперкубоги учрашувларида майдонга туша олишмайди.
Бэйл катта эҳтимол билан якшанба куни бўладиган финал беллашувига қадар жароҳатдан фориғ бўлиши мумкин. Аммо бунинг учун “Реал” чоршанба куни “Валенсия”ни енгиб, ҳал қилувчи финалга йўлланма олиши ҳам лозим бўлади.


