Бэйл футболчилик фаолиятини якунлаганига изоҳ берди

Оқил Абдубарноев
9 янв 2023, 21:15
Гарет Бэйл 33 ёшида футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

"Пухта ва обдон ўйлаб кўрганимдан сўнг, футболчилик фаолиятини якунлаганимни эълон қиламан", — деди Бэйл.

Гарет орзуси рўёбга чиққани ва профессионал футболда 17 мавсумни ўтказганидан хурсандлигини билдирди. Уэльслик футболчининг сўзларига кўра, у ўз фаолияти билан фахрланади. Бэйл ўзининг собиқ клублари - "Саутгемптон", "Тоттенхэм", "Реал" ва "Лос-Анжелес"га, оиласи ва дўстларига, шунингдек, футболда йўли кесишган одамларга миннатдорчилик билдирди.

"Ҳаётимда янги саҳифа очилаётганидан хурсандман. Бу ҳам ўзгаришлар ва янги саргузаштлар учун имконият саналади", - деб ёзди Бэйл ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: instagram.com/garethbale11/

Сўнгги янгиликлар

Барча ›