Бэйл фаолиятини қайси клубда якунламоқчилиги маълум

Eldor Akmurzayev
14 фев 2022, 09:20
“Реал” вингери Гарет Бэйл Англияга қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда.

32 ёшли футболчининг мадридликлар билан тузган шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. У жорий мавсум Ла Лигада 4 ўйинда қатнашиб, битта гол урди.

Уэльслик фаолиятини “Тоттенхэм”да якунламоқчи. У 2007-2013 йиллар давомида “шпорлар” шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, ўтган мавсумни ижара асосида лондонликлар сафида ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Fichajes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›