Бэйл АПЛга қайтишга тайёр

Alisher
20 сен 2019, 18:30
"Реал" ҳужумчиси Гарет Бэйл АПЛга қайтишга қарши эмас.

Мадридликлар форварди қишки трансферлар ойнаси очилганида АПЛга қайтиши мумкин.

Футболчига ҳозирда "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқмоқда. Бу клублар ёзда ҳам футболчига қизиқишган эди, аммо томонлар ўртасида расмий музокаралар бўлиб ўтмаган.

Бэйл ёзда Хитойга кетишга ҳам яқин эди, лекин трансфер барбод бўлди ва якунда у Зинедин Зидан жамоасида қолди.

Эслатиб ўтамиз, Бэйл "қироллик клуби"га 2013 йилда "Тоттенхэм" клубидан келиб қўшилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Don Balon

Сўнгги янгиликлар

Барча ›