

Унга "Арсенал" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, бразилиялик футболчининг хизматларидан "Атлетико" ҳам фойдаланишни мақсад қилган. МЮ эса футболчи билан хайрлашишга қарши эмас ва уни 40 миллион еврога сотиб юборишни режа қилган.
25 ёшли футболчи "Бетис" сафида 19 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 6 та гол ва 4 та голли узатма бор.



