"Бетис" "Реал" ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи

Alisher
23 янв 2020, 12:44
"Реал" хавбеки Браим Диас фаолиятини "Бетис"да давом эттириши мумкин.

"Бетис" Диасни 2019/20 йилги мавсум сўнггига қадар ижарага олишга қарши эмас.

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Браимга ишонч билдирмаяпти ва хавбекка янги жамоа топишни маслаҳат беришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Диас "Реал"га 2019 йилнинг январида "Манчестер Сити"дан ўтган эди.

Футболчи "Реал"да атиги 40 дақиқа ўйнади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com