"Бетис" Луис Энрике трансферини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
15 мар 2022
"Флуминенсе" президенти Марио Биттенкур ҳужумчи Луис Энрике ёзда "Реал Бетис"га ўтишини маълум қилди.

21 ёшли бразилияликнинг трансфер нархи 13 миллион еврони ташкил қилади. У "Флуминенсе" Либертадорес Кубоги мусобақасидаги иштирокини якунлаганидан кейин "Реал Бетис"га ўтади. Энрике турнирда 3 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Энрике 2020 йилда "Флуминенсе" сафида дебют қилган. У клуб сафида жами 93 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган ва 10 та голга ассистентлик қилган.

"Реал Бетис" Испания чемпионатининг 28-туридан кейин 49 очко билан 5-ўринда бормоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS