

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Испания клуби ниҳоят "қизил иблислар" билан 25 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери борасида келишиб олган. "Бетис" Антони учун тахминан 25 миллион евро тўлайди. Шунингдек, Манчестер жамоаси футболчининг кейинги сотувидан 50 фоиз улуш олади.
Антони яқин соатларда Севильяга келади ва тиббий кўрикдан ўтади.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ўтган мавсум ижара асосида айнан "Бетис"да ўйнаган ва шу жамоада қолишни хоҳлаётганди.



