UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  2 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  1 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  5 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  5 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  19 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  7

Берт ван Марвейк: "Хаёлимда фақат бир нарса бор, БААни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш" Янгиликлар

Берт ван Марвейк: "Хаёлимда фақат бир нарса бор, БААни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш"

БАА терма жамоасининг янги бош мураббийи Берт ван Марвейк журналистларга интервью берди.

Маълумки, яқинда БАА термасида бош мураббий ўзгарди. Италиялик Альберто Заккерони ўз лавозимини тарк этиб, ўрнини Берт ван Марвейк эгаллади. Голландиялик мутахассис янги жамоа бош мураббийи сифатида дастлабки интервьюсини берди: 

"Мени фақат бир мақсадда чақиришди. Раҳбарият терма жамоани жаҳон чемпионатида кўришни хоҳлаяпти. Буни амалга оширса бўладими? Нега энди бўлмаслиги керак, ахир ўзимга ишонмаганимда ҳозир бу ерда ўтирмасдим". 

"Мундиал йўлланмасини қўлга киритиш осон эмас, бунинг учун узоқ ва муваффақиятли йўлни босиб ўтиш керак бўлади. Энг аввал қуръани кутишимиз керак. Мен Саудия Арабистонида ишлаб бу жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқдим. БАА терма жамоаси ҳам саудияликлар билан бир хил даражада шундай экан, БААни ҳам мундиалга олиб чиқса бўлади". 

"Мен Саудия Арабистони бош мураббийи сифатида БААга қарши тўртта ўйин ўтказганман, шу боис бу жамоа кучини жуда яхши биламан. Мен шу пайтгача икки бор жаҳон чемпионатида қатнашганман. Голландия билан иккинчи ўринни олганимни ҳам яхши биласизлар. Энди БАА термаси бош мураббийи сифатида учинчи марта боришни хоҳлайман. Ҳозир хаёлимда фақат бир нарса бор: амирлик жамоаси билан ЖЧ-2022да иштирок этиш".

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика