UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  12 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Осиё футболи. Австралиянинг янги бош мураббийи ишга киришди Янгиликлар

Осиё футболи. Австралиянинг янги бош мураббийи ишга киришди

Австралия терма жамоаси ЖЧ-2018даги иштирокини якунлаганидан сўнг голландиялик мураббий Берт ван Марвейк ўз лавозимини тарк этди.

Бу аввалдан маълум эди. Чунки ван Марвейк билан шартнома мундиал охиригача тузилганди. Эндиликда терма жамоани маҳаллий мутахассис Грехэм Арнолд қабул қилиб олди ва "соккерузлар" ушбу мураббий қўл остида Осиё Кубоги-2019 мусобақасига тайёргарлик кўришади.

Австралия жаҳон чемпионатида кўнгилдагидек иштирок эта олмади. Жамоа атиги битта дуранг билан гуруҳда охирги бўлди. Лекин янги мураббий ишга киришгач  бундан кейин ҳаммаси яхши бўлишини таъкидлаб ўтди.

"Ҳар доим битта натижани ўйлаб юриш яхши эмас. Жаҳон чемпионатидаги иштирок биз учун ортда қолди ва буёғига келажакни ўйлашимиз керак. Ижтимоий тармоқларда терма жамоа ҳақида кўп салбий гаплар ёзилмоқда, футболчилар эса буни ўқиб таъсирланишяпти. Ҳаммасига Австралиянинг кўп гол урмагани сабабчи. Лекин бизда гол уришни биладиган футболчилар бор, фақат улар билан ишлаш керак. Футболда фақат тўп чарчамайди, одамлар эса югуравериб толиқади. Кучли жамоага айланиш учун фақат ва фақат меҳнат қилишимиз керак. Бундан бошқа йўл йўқ. Австралияда кучли бўлиш учун ҳамма шароит етарли", - дейди 54 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Австралия Осиё Кубоги мусобақаси гуруҳ ўйинларини Иордания, Фаластин ва Сурияга қарши ўтказади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика