UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  0 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  0 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  6 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  2 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  16 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  18 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0

Бердиёр Маъмиров: “Келажакда “Зомин” жамоаси албатта олий лигада ўйнайди” Янгиликлар

Бердиёр Маъмиров: “Келажакда “Зомин” жамоаси албатта олий лигада ўйнайди”

Ўзбекистон Биринчилиги 13-туридан ўрин олган “Уз-Дунг-Жу” – “Зомин” марказий учрашуви олдидан “Зомин” жамоаси ёрдамчи мураббийи Бердиёр Маъмиров клуб матбуот котибига интервью берди.

-   Бердиёр ака, “Зомин” жамоаси 5 та турдан бери мағлубият нималигини билмай келаяпти. Бунга қандай изоҳ берасиз?
-   Биз 5 та турдан бери ғалаба қозониётганимизнинг сабаби хар бир учрашувга жиддий таёргарлик кўраётганлигимиздир. Жамоада ички муҳит ва тартиб-интизом яхшилиги натижасида жамоа охирги учрашувларда ғалаба қозонишмоқда. Учрашувларга рақибимиз мусобақа жадвалида қандай ўринда бўлишидан қатий назар жамоамизни фақат ва фақат ғалаба қозониш учун таёрлаймиз.  

-   Жамоа таркибида Олий лига жамоаларда тўп сурадиган номзодлар бор. Азамат Абдуллаев, Шохрухжон Эшбўтаев, Убайдулло Набиев, Сардор Иномжонов ва Достонбек Тошматов каби жамоа етакчилари кейинги йили Олий лига жамоаларига ўтса, Олий лига баҳсларида ўйнаб кета оладими?
-   Албатта. Бу ўйинчилар ҳозирги кунда жамоа етакчилари хисобланади. Агар кейинги йили бу ўйинчилар Олий лига жамоаларига ўтсалар албатта ўша жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланиши мумкин.

-   Биринчи лиганинг иккинчи босқичига келиб мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Демак, жамоа Олий лигага чиқиш нияти бор. Тўғрими?  
-   Олий лига – бу кучлилар беллашадиган мусобақадир. Сизга боя айтганимдек биз ҳар бир учрашувга жамоани ғалаба қозониш учун тайёрлаймиз. Хоҳ меҳмонда бўлсин, хоҳ уйдаги учрашувда. Шундай экан биз олий лигага чиқиш эмас, мухлислар учун ўйнаймиз. Энг муҳими жамоа ғалаба қозонганда ҳар бир мухлис уйида байрам бўлишини хоҳлаймиз. Ва шуни аниқ айтишим мумкинки келажакда “Зомин” жамоаси албатта олий лигада ўйнайди.

-   Биламизки, “Зомин” жамоасининг уй учрашувлари Зомин марказий ўйингоҳида ўтказилади ва айнан шу ўйингохда ўтказилган учрашувларда “Зомин” жамоаси ғалаба қозонмоқда. Аксар учрашувлардан сўнг рақиб жамоа аъзолари томонидан майдон чимидан нарози бўлишмоқда. Аслида майдон чими қай холатда?
-   Мавсум бошида майдон чими аъло даражада эди. Лекин мавсум ўзгариши натижасида чим бироз асл холатини йўқотди. Биринчи лига бахслари тугагандан сўнг майдон чими тўлиқ алмаштирилади. Жамоанинг уй учрашувларида ғалаба қозониши бу - ўз мухлислари ёнида ўйнаганидир. Ўз уйингда деворлар хам ёрдам беришади деб бекорга айтилмаган.   

-   Кейинги 13-турда сизлар учун энг муҳим учрашув кутиб турибди. Рақибларингиз хақида қанчалик маълумотга эгасизлар. Жамоа “Уз-Дунг-Жу” жамоаси устидан ғалаба қозонишга тайёрми?
-   Рақибларимиз билан биринчи бор тўқнаш келаётганимиз йўқ. “Уз-Дунг-Жу” жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эгамиз. Рақибларимизга қарши пухта тайёрландик. Зоминда ўтказилган учрашувда биз ғалаба қозонган эдик. Андижонда ҳам бизнинг йигитлар уялтирмайди деб умид қиламан.   

-   Мазмунли суҳбатингиз учун рахмат.
-   Рахмат.

“Зомин” ПФК матбуот котиби Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика