Бербатов МЮга маслаҳат берди
06 сен 2020 15:58
Янгиликлар
Бербатов МЮга маслаҳат берди
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ форварди Димитар Бербатов жамоага яна бир марказий ҳимоячи олиб келиниши тарафдори.
"Улар яна кимларни сотиб олишни истаётганларини билмайман. Лекин ҳимоя чизиғини кучайтириш керак деб ҳисоблайман. Қолган позициялар эса балансга тушиб бўлди.
Магуайр билан жуфт бўлиб ўйнайдиган кимдир керак. Харри ҳимояда тўпни ушлаб туриб, ярим ҳимоячиларга ошириб бера олади. Ҳамкор эса Магуайрга ўхшаш ўйин услуби кўрсатиши ва албатта, жисмонан жуда кучли бўлиши лозим.
Шу орқали Рио Фердинанд ва Неманья Видич тандемининг янгича талқинини кўрган бўлардик", - деди Бербатов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Фикрлар