Бенземага яна бир даъвогар жамоа пайдо бўлди

Mirjalol Normatov
20 мар 2018, 10:58
"Реал" ҳужумчиси Карим Бенземанинг хизматларига яна бир даъвогар пайдо бўлди.

"Marca" нашри хабарига кўра, 30 ёшли футболчига ёзда "Лион" жамоасидан таклиф бўлиши кутилмоқда. У 2005-2009 йилларда айнан шу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Унинг трансфер қиймати 30 млн евро бўлиши кутилмоқда.

Бензема бу мавсумда "Реал" таркибида 34 учрашувда майдонга тушиб, 8 гол киритди ва 10 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca