UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  0 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  11 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  2 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  8 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  28 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  4 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  7 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  21

Бензема Саудия Арабистонидан кетмоқчи. Аммо, барчаси ҳам осон эмас (мутолаа учун) Янгиликлар

Бензема Саудия Арабистонидан кетмоқчи. Аммо, барчаси ҳам осон эмас (мутолаа учун)

Французнинг Яқин Шарқдаги муваффақиятсиз фаолияти ҳақида гаплашамиз.

Карим Бензема Криштиану Роналду кетганидан сўнг "Реал"нинг асосий зарба кучи бўлди. Француз кетма-кет беш йил "қироллик клуби"нинг энг яхши тўпурари бўлди ва улардан Ла Лигадаги фақатгина бир мавсумда 20тадан кам тўп киритган. Юлдуз форвард "қаймоқранглилар" таркибида "Олтин тўп" ва бошқа кўплаб совринларни қўлга киритди. Карим балки ҳаммасига эришдим деб ҳисоблагандир, балки шунчаки вазиятни ўзгартиришни хоҳлагандир. Нима бўлганда ҳам 36 ёшли ҳужумчи ўтган ёзда "бланкос" таркибини тарк этди.

Катта эҳтимол билан Бензема қарорини тўсатдан қабул қилган. "Реал"нинг ҳозирги сардори Начо Фернандеснинг сўзларига кўра, Карим ҳеч кимга бу ҳақда олдиндан айтмаган. Французнинг кўплаб жамоадошлари унинг қарори ҳақида сўнгги лаҳзада билишган. Футболчи "Ал Иттиҳод" таклифини қабул қилди ва Саудия Арабистонига йўл олди. Форварднинг қарори унчалик ҳам кутилмаган эмасди. Саудияликлар ўтган ёзда Криштиану Роналду "Ал Наср"га ўтганидан сўнг кўпроқ юлдузли номларни олиш учун Европа бозорига штурм уюштиришганди.



Бензема "Ал Иттиҳод" учун чемпионлик мавсумидан сўнг яхши кучайиш ва бутун клубнинг юзи бўлиши керак эди. Карим катта маошдан ташқари автоматик тарзда сардорлик боғичи, жамоадаги асосий юлдуз мақомини олди ва бутун лигадаги юлдузлардан бирига айланди. Умуман олганда француз Про лигасидаги илк ўйинидаёқ ассист қайд этган ҳолда яхши бошлади. Шундан сўнг у Саудия Арабистонидаги илк хет-трикини қайд этган ҳолда мунтазам равишда голлар урди. Форвард жамоа унчалик яхши иштирок этмаган бўлса ҳам клублар ўртасидаги ЖЧ ўйинларида тўп киритди.

Бир томондан, Бензема ўз ишини қилди. Бошқа томондан эса барчаси ҳам силлиқ эмасди. "Ал Иттиҳод" қийин даврни бошдан кечирди. Чемпионларда пасайиш кузатилди. Чемпионлар лигаси доирасидаги Ироқнинг "Ал Қува" жамоасига қарши ўйин танаффусида жамоанинг ўша пайтдаги устози Нуну Эшпириту Санту кийим алмаштириш хонасида жамоани жиддий танқид қилди. Бу Каримни ҳам четлаб ўтмади, аммо у мураббийни жим туриб эшитмади. Мутахассис ва унинг шогирди ўртасида жиддий келишмовчилик юзага келди. Манбаларга кўра, икки томон ҳам ўткир гапларни ишлатишдан уялишмаган.

Нуну оммавий равишда Бензема билан келишмовчиликни рад этди, аммо тутун оловсиз бўлмайди. Тез орада португалияликни истеъфога чиқаришди. Бир томондан, раҳбариятни натижалар қониқтирмади, бошқа томондан кийим алмаштириш хонасидаги атмосфера. "Ал Иттиҳод" Нуну ўтган мавсум жамоани чемпион қилганига қарамай Бензема тарафини олди. Саудияликлар унинг ўрнига ўша пайтга қадар саккиз йил давомида "Ривер Плейт"да ишлаётган Марсело Гальярдони тайинлашди. Аммо, вазият унчалик яхшиланмади. "Ал Иттиҳод" клублар ўртасидаги ЖЧдан чиқиб кетди ва қишки танаффусга қадар жами 14та гол ўтказган ҳолда бештадан тўртта ўйинда ютқазди.



"Ал Иттиҳод" айни дамда Саудия Арабистони лигасида 18 ўйинда 28 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Бензема ярим йил давомида барча мусобақаларда 20та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 5та ассист қайд этди. Ҳаммаси яхши кетаётганди, аммо Каримнинг янги мураббий билан муносабатларига путур етди. Гальярдо французни клуб ихтиёрига таътилдан вақтида қайтмагани учун четлатди. Футболчининг вакиллари унинг Маврикийда қолиб кетгани, у ерда об-ҳаво сабаб уча олмаганини айтишди. Аммо, муаммо шундаки, унинг таътили барчаникидан олдин бошланганди. Форвард жамоанинг сўнгги машғулотларини ўтказиб юборган ҳолда умуман Саудия Арабистонидан кетиб қолганди.

ОАВ хабарига кўра, Бензема бир ярим ҳафта алоқага чиқмаган. Карим клуб ихтиёрига ўрнатилган муддатдан 10 кун кейин қўшилди. Бу эса бир неча ой олдин французни хурсанд қилиш учун мураббийни ҳам аямаган раҳбариятга ёқмади. ОАВ эса табиийки футболчининг "Ал Иттиҳод"дан эҳтимолий кетиши ҳақида ёзди. Аммо, Саудия лигаси раҳбарияти юлдуз ҳужумчини шунчаки қўйиб юбормайди. Унга янги клуб топишга тайёрлар, аммо фақатгина лига ичида.

Бир муддат Каримнинг тарбия топган "Лион" жамоасига эҳтимолий қайтиши ҳақида миш-мишлар юрди. Бу яхши воқеа бўлиши мумкин эди, аммо мамлакатида унга нисбатан муносабат яхши бўлганида. Олдинроқ Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманен оммавий равишда футболчини террорчи гуруҳларга алоқадорликда айблади. Шундан сўнг Марсель вице мэри Валери Буайе Каримни "Олтин тўп" ва Франция фуқаролигидан маҳрум қилишга чорлади. Форвард ҳукумат аъзоларига қарши даъво аризаси билан чиқди, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам айблов жиддий.



"Лион" мухлисларининг ҳам Бенземанинг қайтишидан хурсанд бўлишлари аниқ эмас. Карим шунингдек терма жамоадаги шериги билан шантаж қилиш ишига аралашиб қолган ва шу сабаб анча вақт мобайнида миллий жамоадан маҳрум қилинганди. Миш-мишларга кўра, ўйинчи билан шартнома имзолашга шунингдек АПЛнинг 3 клуби қизиқмоқда. Аммо, "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" ҳақида гапирилаётганини ҳисобга олсак бу вариантларнинг ҳақиқатга яқинлиги аниқ эмас.

Ҳамма европалик футболчилар ҳам Саудия Арабистонида хурсанд эмаслар. Бунга биринчи бўлиб Жордан Хендерсон чидай олмади. Англиялик Стивен Жеррард бошчилигидаги "Ал Иттифоқ"ни тарк этди ва "Аякс"га қўшилди. Аммо, Хендерсон ва Бензема турли даражадаги фигуралар. Карим Роналду ва Садио Мане билан бирга Саудия Арабистонининг энг шов-шувли трансферлари учлигига киради. Уни шунчаки қўйиб юборишмайди, қўйиб юборишса ҳам футболчининг ўзи катта нарсадан маҳрум бўлади, масалан катта пулдан. Французнинг молиявий жиҳатдан бошқа яна нима "Реал"дан воз кечиб Саудия Арабистонига чорлаган бўлиши мумкинлиги қизиқ, аммо бу хато қарор бўлиб чиқмоқда.


Footballhd.ru сайтидан Абдусалом Джалилов таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика