Бензема “Реал” тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида кучли учликка кирди

Eldor Akmurzayev
10 мар 2022, 09:30
“Реал” форварди Карим Бензема ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида ПСЖ (3:1) дарвозасини уч бор ишғол этди.

Француз мадридликлар сафидаги умумий голлари сонини 309 тага етказиб, клубнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида афсонавий Альфредо Ди Стефано (308)ни қувиб ўтди.

Бенземадан олдинда эса фақатгина икки футболчи бор: Рауль (323) ва Криштиану Роналду (450).

Шунингдек, 34 ёшли ҳужумчи “Реал” сафида ЕЧЛдаги голлари сонини 67 тага етказиб, Раулдан ўзиб кетди. Бу борада пешқадам эса Роналду (105 та) ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›