Бензема “Реал” сафида юбилей голини урди. У клуб тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 4-ўринда бормоқда

Eldor Akmurzayev
9 янв 2022, 08:25
Ла Лига 20-турида “Реал” ўз майдонида “Валенсия”ни йирик ҳисобда таслим этди.

Мазкур баҳсда дублга эришган Карим Бензема “қаймоқранглилар” сафидаги 300 ва 301-голларини уришга эришди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Француз ҳужумчисидан олдинда эса  Криштиану Роналду (450), Рауль (323) ва Альфредо Ди Стефано (308) бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Squawka