Бензема Қатардаги жаҳон чемпионатининг фаворитини айтди

Оқил Абдубарноев
31 янв 2022, 00:02
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема 2022 йилги мундиалда жамоасининг имкониятини баҳолади.

Форвард Франциянинг Қатардаги навбатдаги жаҳон чемпионатидаги  имкониятлари ҳақида гапирди.

Ҳужумчининг сўзларига кўра, Дидье Дешам шогирдларида навбатдаги мундиалда ғолиб чиқиш учун ҳамма имкониятлар мавжуд. "Терма жамоага қайтганимдан хурсандман. Жаҳон чемпионатига келсак, барча бизни фаворит сифатида қабул қилиши керак, бу нарса муҳокама қилинмайди. Майдонда биз энг яхшиларнинг энг яхшиси бўла олишимизни исботлаймиз. Албатта, ҳар бир учрашув қийин руҳда ўтади ва ҳар доим ҳам энг кучли жамоа ғалаба қозонавермайди, лекин ҳозирги таркибимиз билан зафар қучишимизга ишонаман", — деди Бензема.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Telefoot