Бензема: "Олтин тўп"га эга чиқишга ҳаракат қиламан. Бу болаликдаги орзум"
09 окт 2021 21:22
Янгиликлар
Бензема: "Олтин тўп"га эга чиқишга ҳаракат қиламан. Бу болаликдаги орзум"
Мадриднинг "Реал" клуби форварди Карим Бензема "Олтин тўп" учун даъвогарлик қилаётган 30 киши орасига қўшилгани ҳақида фикр билдирди.
"Олтин тўп"ни қўлга киритиш – кўпчилик футболчилар сингари болаликдаги орзум. Албатта, футбол – жамоавий ўйин, бироқ сиз жамоангиз ғалаба қозонишида ёрдам берсангиз, жамоада муҳим ролингиз бўлса, ғалаба голларини урсангиз, ушбу мукофотга эга чиқишга ҳаракат қилишингиз мумкин. Мен бор кучим билан "Олтин тўп"ни ютишга интиламан. Умид қиламанки, қачондир орзум ушалади", – деди Бензема.
Айтиш жоиз, 33 ёшли франциялик ҳозиргача ҳатто кучли учликдан ўрин олмаган.
Бензема ушбу мавсумда "Реал Мадрид" сафида 10 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ҳамда 7 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар