

"Мавсумни якунладим. Менимча, клублар миёқсида бундан ортиқ яхши натижа кўрсатиб бўлмайди. Нима бўлган тақдирда ҳам эришган натижаларимдан мамнунман.
Бутун дунёга биз шу ерда эканлигимизни кўрсатдик, бошқаларга дарс ўтиб бера олдик. Кўрамиз, "Олтин тўп" билан нималар бўларкин. Менда совринлар ва яхши натижалар бор", - деди Карим.
Ушбу мавсумда 34 ёшли форвард "Реал" таркибида барча турнирларда 46 ўйинда қатнашиб, 44 гол ва 15 ассист қайд этди.



