

“Бугунги даражага етишиш учун қўлимдан келганини қилдим, бу йўлда баъзи хатоларга йўл қўйдим. Шундай бўлса-да, эришганларимдан фахрланаман! Мен ўз ҳикоямни ёздим ва бу ҳикоя якунига етди", - деб ёзди футболчи.
Бензема Франция терма жамоаси сафида 97 та ўйинда майдонга тушиб, 37 та гол урган. Ҳужумчи терма жамоа таркибида 2022 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби ва 2021 йилги Миллатлар лигаси ғолибига айланди.



