Бенхаккер: "Агар Зидан "Реал"даги рекордимни янгиласа хурсанд бўламан"

Aslanov Jasurbek
9 дек 2016, 16:15
"Реал" собиқ бош мураббийи Лео Бенхаккер жамоанинг ҳозирги устози Зинедин Зидан унинг муваффақиятини янгиласа хурсанд бўлишини айтди.

Голландиялик мутахассис "Қироллик клуби" билан бирга 1989 йил кетма-кет 34 та учрашувда мағлуб бўлмаган. Айни дамда Зидан бошқарувидаги "Реал" ҳам худди шу натижани такрорлади.

"Агар Зидан "Реал"даги рекордимни такрорласа хурсанд бўламан, чунки у жуда яхши ишламоқда. Ўшанда муваффақиятимиздан қанчалик мамнун бўлганимизни эслайман. Аммо рекордлар уларни янгилаш учун мавжуд" - дейди Бенхаккер.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Confidencial

Сўнгги янгиликлар

Барча ›