Бентеке қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Mirjalol Normatov
12 окт 2018
“Кристал Пелас” ҳужумчиси Кристиан Бентеке тиззасидан олган жароҳати туфайли даъволаниш билан банд.

Клуб расмий сайтининг ҳабар беришича, операция муваффақиятли тугаган ва футболчини тезроқ соғайиб майдонга қайтишини барча ашаддий муҳлислар сабрсизлик билан кутмоқда. Жамоа устози Рой Хожсон Бентеке янги йилгача учрашувларда қатнаша олмаслигини тасдиқлади.

Белгиялик форвард “бургутлар” таркибида ушбу мавсумда 4 маротаба майдонга тушди. Лекин бирорта гол ура олмади. Айни дамда “Кристал Пелас” АПЛда  7 очко жамғарган ҳолда, 14-ўринни банд этиб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal