Бенитес Испанияга қайтиши мумкин

Mirjalol Normatov
4 апр 2018, 15:50
"Ньюкасл" бош мураббийи Рафа Бенитес яқинлашиб келаётган ёзда ЛаЛигага қайтиши мумкин.

"Mirror" нашри хабарига кўра, "қарғалар" раҳбарияти ёзда мутахассис талаб қиладиган даражада трансферлар учун маблағ бера олмайди. Шу боисдан унинг шартномаси бекор қилиниши мумкин.

Шундай бўлган тақдирда "Реал Сосьедад" мураббий билан шартнома имзолаши мумкин.

Бенитес 2015-2016 йилги мавсумда "Реал" таркибида ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror