UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  5 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  5 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  8 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  3 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  17 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  4 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  17 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  8 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2

Бен-Арфанинг "France Football" нашрида чоп этилган мақоласи: "Франциянинг услуби ва ўйини - жуда бадбашара" Янгиликлар

Бен-Арфанинг "France Football" нашрида чоп этилган мақоласи: "Франциянинг услуби ва ўйини - жуда бадбашара"

Айни пайтда эркин агент мақомидаги ПСЖнинг собиқ футболчиси Хатем Бен-Арфа "France Football" нашрида терма жамоа ҳақида мақола ёзди.

Бен-Арфа "France Football" газетасининг бир саҳифасини сотиб олиб, унда Франция терма жамоасининг мундиалдаги иштироки хусусида мақола чоп этди.

"Франция терма жамоасининг муваффақиятидан барча қатори мен ҳам жуда қувондим. Мухлислар, футболчилар ва Дидье Дешан қанчалар бахтли эканлигини тушуниб турибман. Лекин мен бир нарсани сўрамоқчиман, келинг тўғрисини айтамиз: Франциянинг ушбу ғалабаси ҳақиқий завқ бағишладими? Сизлар бахтлимисизлар? Мени назаримда, Франциянинг мундиалда кўрсатган услуби ва ўйини жуда бадбашара бўлди. Мен бу услуб энди Франция академияларида ва клубларда қўлланишини истамайман.

Тўғри, бу услуби жуда самарали ва фойдали. Биз рақиб хато қилишини кутамиз ва уларни бу хатолари учун тезда жазолаймиз. Франция қўллаган бу услуб фойда келтирди. Бу услубга кўникиш ва узлаштириш жуда осон. Аммо бу энди Евро-2020 саралаш босқичида иш бермайди. Франция мундиалда қўллаган услубини асирига айланади.

Францияда ҳозир ажойиб авлод етишиб чиққан. Ўйин қуришда тенгсиз бўлганлар - Гризманн, Фекир, Мбаппе, Дембеле... Бу футболчилар билан Дешан танлаган услубда ўйнаш жиноят. Франция бу каби ижрочилар билан янада чиройли, ёрқин ва кучлироқ ўйнашга қодир. Тушунинг, биз рақибга қараб ўйнашимиз керак эмас. Аксинча, Франция ўз услубини рақибга ўтказиши, ўйинни тўлиқ назорат қилиши лозим. Айнан шу жиҳат Франция футболи фалсафасига тўғри келади.

Мен месье Дидье Дешан олдида шляпамни ечаман. Лекин Франция терма жамоаси рулида Зинедин Зиданга ўхшаган мутахассисни кўришни истардим. Шундагина биз нафақат натижадан, балки ўйиндан ҳам роҳат оламиз".

(c) Хатем Бен-Арфа.


Эслатиб ўтамиз, Хатем Бен-Арфа айни пайтда эркин агент мақомига эга. Ўтган мавсумда ПСЖ аъзоси саналган ушбу футболчи Франция чемпионатида ҳам, ЕЧЛда ҳам умуман майдонга тушгани йўқ.

Рейтинг: -45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика