Бьелса "Челси" билан дуранг қайд этилганидан мамнун
14 мар 2021 01:27
Янгиликлар
Бьелса "Челси" билан дуранг қайд этилганидан мамнун
"Лидс" устози Марсело Бьелса АПЛ 28-турида "Челси" билан кузатилган нурсиз дуранг (0:0) ҳақида гапирди.
"Бу натижани жуда қадрлаймиз. Ўйин шундай ривожландики, агар кимдир ғолиб бўлганида, ўша биз бўлмас эдик. "Челси" биринчи бўлимда катта устунликка эга бўлди.
Биз иккинчи бўлимда бироз яхши ўйнадик. Агар биз ўз ритмимизда ўйин кўрсатмаганимизда, жамоалар ўртасидаги тафовут бундан ҳам каттароқ бўлар эди", – дея Бьелсанинг сўзларини келтирмоқда BBC.
Маълумот учун, "Лидс" АПЛ турнир жадвалида 36 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Фикрлар