UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  4 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  2 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  1 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  8 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  28 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  5 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  15 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  16 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0

Белоус: "Жалолиддинов трансферининг тарихи биллурдай тоза, шубҳа-гумонга ҳожат йўқ!" Янгиликлар

Белоус: "Жалолиддинов трансферининг тарихи биллурдай тоза, шубҳа-гумонга ҳожат йўқ!"

Хабарингиз бор, Москванинг "Локомотив" клуби таркибига қўшилган ҳамюртимиз атрофида шов-шувли хабарлар айланмоқда.

15 август куни сайтимиз бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев Жасур Жалолиддиновнинг трансфер ҳужжати қидирилаётганини оммага маълум қилган эди. Бугун эса ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ташкилот Жалолиддинов трансфери бўйича иш очишни сўраб ЎФАга мурожаат қилгани тўғрисида хабар қилди.

Ўз-ўзидан бу хабарлар рус матбуотининг ҳам диққатини жалб этмай қолмади. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида "РИА Новости" журналисти Сергей Фукс Жасурнинг агенти Юрий Белоусга мурожаат қилган. 

"Бу трансфер тарихи жуда тоза, ҳеч қандай шубҳа-гумонга ҳожат йўқ. Билишимча, "Бунёдкор"да раҳбариятида бош директор алмашган. Трансфер ҳужжатларини уларнинг ўзлари излайверишсин. Улар нимадир қилиши керак бўлса, ҳужжатларни "Локомотив"дан сўрашлари ҳам мумкин.

Жасур "Локомотив"га эркин агент сифатида кўчиб ўтди. Қарор қабул қилинди, уни эркин агент сифатида қўйиб юборишди. Ўз навбатида, "Бунёдкор" Жасурни қўйиб юбориши учун олишни истаётган маблағни ҳам кўрсатди. Бу суммани футболчининг ўзи ёки учинчи томон ҳам тўлаши мумкин эди. "Бунёдкор" ўзи талаб қилган маблағни тўлиқ олган. Шунингдек, қўшимчасига ФИФА устави бўйича футболчини тарбиялагани учун товон пули ҳам олди. Бу ҳам яхши сумма. Тошкент клубида ҳеч қандай эътироз йўқ. Пулни Россия премьер-лигасининг энг яхши клубларидан бири тўлаган. Жалолиддиновнинг ҳам келажаги порлоқ", - деди ҳамюртимизнинг агенти Юрий Белоус журналистнинг саволларига жавобан.

Маълумот учун, Жасур "Бунёдкор" таркибида жами 32 учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 3 та гол ёздириб қўйган. У йил бошида ўтказилган Беларус термасига қарши ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги дебютини нишонлаган эди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика