Белотти ёки Лукаку "Манчестер Юнайтед"да Златан Ибрагимовичнинг ўрнини эгаллаши мумкин

Aslanov Jasurbek
11 апр 2017, 12:12
"Манчестер Юнайтед" мураббийлар штаби Златан Ибрагимович ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки ҳужумчини кўриб чиқмоқда.

35 ёшли шведнинг шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.

Маълумотларга кўра, МЮ қизиқишлари доирасига "Эвертон" ҳужумчиси Ромелу Лукаку ва "Торино" форварди Андреа Белотти киради. Манкунианлар бош мураббийи Жозе Моуриньо олдинроқ жамоа ёзги трансфер ойнасида 4 нафар футболчи харид қилиши мумкинлиги ҳақида айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Manchester Evening News