Беларусь. Футболчилардан бирининг жинсини текшириш сўралди
13 июл 2020 21:04
Янгиликлар
Беларусь. Футболчилардан бирининг жинсини текшириш сўралди
Бир қатор футболчилар Беларусь футбол федерацияси раҳбаридан "Динамо-БГУФК" аёллар жамоасида тўп тепадиган Симпоре Салиматанинг жинсини текшириб кўришни сўрашди.
Федерация раҳбари Владирмир Базанов номига ёзилган хатга 18 нафар футболчи имзо чеккан. Улар Салимата Симпоренинг жинсини текшириб, аёллар чемпионатида иштирок этишини тасдиқлаш ёки рад этишни сўрашган.

Федерация матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур футболчи Экваториал Гвинея ва Буркина-Фасо аёллар терма жамоалари сафида ўнлаб халқаро учрашувларда иштирок этган. У "Динамо" футболчиси сифатида рўйхатдан ўтиш жараёнида паспорт, халқаро трансфер сертификати ва тиббий маълумотномани тақдим қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар