

Аввалроқ, чемпионат раҳбарияти мусобақани муддатидан олин якунлаб, жадвалда пешқадамлик қилаётган “Брюгге”ни чемпион сифатида тан олиши айтилганди.
“Менда УЕФА жорий мавсумни давом эттиришнинг иложи йўқлигини тушуниб етгандек таасурот уйғотмоқда. Қарор учун эса ҳеч ким Бельгия клубларини айблай олмайди. Ўйинлар тикланишидан аввал футболчилар камида 3-4 ҳафта машғулот ўтиши керак.
Коронавирус ҳали юқори чўққисига чиқмади. Ҳақиқатга тик қараш зарур: футбол баҳслари ва мусиқа фестиваллари каби оммавий тадбирлар, биз қайта рухсат берадиган сўнгги нарсалардир”, дейди вирусолог.



