UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  0 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  6 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  0 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  3 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  7 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0

Бельгиядаги марокашлик мухлислар ғалабадан сўнг оммавий тартибсизликлар содир этди Янгиликлар

Бельгиядаги марокашлик мухлислар ғалабадан сўнг оммавий тартибсизликлар содир этди

Қатар майдонларида бўлиб утаётган Жаҳон чемпионати кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда.

Куни кеча "F" гуруҳида 2-тур баҳслари бўлиб ўтди ва Бельгия Марокаш учрашувида кичик сенсация қайд этилди, Марокаш терма жамоаси Бельгияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдан сўнг Бельгия пойтахти Брюссель марказида оммавий тартибсизликлар содир бўлган.

Марокаш термасининг 150 га яқин футбол мухлиси жамоасининг ғалабасидан сўнг шаҳар марказига йўл олади ва тартибсизликлар содир этади. Улар шаҳар марказида ахлат қутиларини ёқишган, автомобилларга зарар етказишган ва дўконларни ўмаришган. Футбол мухлисларининг бундай тажовузкор ҳаракатлари полиция эътиборини тортган, шундан сўнг полициячилар шаҳар марказидаги жанубий вокзал кўчаларини ўраб олишади, лекин тартибсизликни келтириб чиқарган мухлислар полициячиларга ҳам қаршилик кўрсатишади. Бу ҳаракатларга жавобан полиция водомёт ва кўзни ёшлантирувчи газни ишлатишга мажбур бўлади. 



Шаҳардаги тартибсизликлар сабаб бир неча метро бекатлари ҳам вақтинчалик ёпилди.

Полиция берган хабарга кўра, тартибсизликларда қатнашган 10 нафар шахс қўлга олинган. 



"Бугун эса Антверпен ва Льеж шаҳарларида ҳам тартибсизликлар содир бўлди", – дея ҳабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси 2-турдан сўнг бор-йўғи 3 очко жамғарган ҳолда гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди. Бельгия сўнгги турда қийин рақиб Хорватияга қарши майдонга тушади.



Абдулвосит тайёрлади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика