Бельгия чемпионатида уч нафар дарвозабон бир вақтнинг ўзида жароҳат олди

Оқил Абдубарноев
19 мар 2024, 23:49
Учрашувлар параллел равишда ўтказилган.

Бельгия чемпионати доирасида параллел равишда ўтказилган бир қатор ўйинларда дарвозабонлар уч нафар дарвозабон шикастланди.

Жумладан, 

"Гент" - "Шарлеруа". учрашувида Эрве Коффи оғриқдан шикоят қилди. 

"Ауд-Хеверле Лёвен" - "Мехелен" ўйинида Тобе Лейсен майсазорга ётди.

"Вестерло" – "Генк" беллашувида эса Мартен Вандевордт жарима майдончаси яқинида ўтириб олди.

Қизиқ томони, ушбу ҳодисаларнинг барчаси йигирманчи дақиқада содир бўлди. 

Маълум бўлишича, йигитлар Рамазонни нишонлаётган футболчиларни қўллаб-қувватлашган. Шу тариқа, мусулмонлар оғиз очиш учун маълум вақтга эга бўлди.

Бельгияда ҳакамлар ифторлик қилиш учун учрашувни тўхтата олмайди. Шунинг учун посбонлар бу вазифани ўз зиммасига олишган. 

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Матч ТВ