Бельерин "Барселона"га қайтди

Aziz Tukhtamuradov
2 сен 2022
Испаниялик футболчи Эктор Бельерин "Барселона" билан бир йиллик шартнома имзолади.

"Бельерин уйга қайтмоқда ва 2023 йилнинг 30 июнига қадар клуб билан бўлади", - дейилади каталонияликлар матбуот хизмати эълон қилган хабарда.

Маълумот учун, 27 ёшли Бельерин "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 17 ёшида "Арсенал"га ўтганди. 

Ўтган мавсумни эса ижара асосида "Бетис"да ўтказганди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: "Барселона" матбуот хизмати