

Шоҳбоз Умаров ҳаракат қилаётган “Энергетик-БГУ” 19 сентябр куни сафарда “Динамо” (Брест) билан баҳс олиб боради. “Пахтакор”дан ижаоа асосида минскликлар сафига ўтган Ҳумоюнмирзо Иминов мазкур баҳсда янги жамоасидаги дебютини ўтказиши мумкин. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.
Жасурбек Яхшибоев ўйнаётган “Шахтёр” (Солигорск) эса 20 сентябрда “Славия Мозирь” меҳмони бўлади. Ўйин 19:00 да старт олади.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ




