Беларусь. Абдихолиқов тўпурарлар рўйхатида яққол пешқадамлик қилмоқда

Eldor Akmurzayev
21 май 2022, 08:40
Беларусь Олий дивизиони 9-турида “Энергетик-БГУ” 2:0 ҳисобида "Арсенал Зержинск"ни мағлуб этди.

Учрашувда ҳисобни очган Бобир Абдихолиқов мусобақа жорий мавсумидаги голлари сонини 10 тага етказган ҳолда тўпурарлар рўйхатида яққол пешқадамлик қилмоқда. Унинг ҳисобида учта ассист ҳам бор. Ўзбекистонлик ҳужумчининг энг яқин таъқибчиси Дембо Дарбо (“Шахтёр Солигорск”) ҳисобида бешта гол мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, “Энергетик-БГУ” Беларусь чемпионатида 19 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадам БАТЭ ҳисобида эса 20 балл бор. Жамоани олдинда 29 май куни турнир жадвалида 7-поғонада турган “Славия Мозирь”га қарши ўйин кутмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia