Бекхэм туғилган кунида "инстаграм"да саҳифа очди ва бир неча соат ичида 1,4 млн. ўқувчига эга бўлди
Aslanov Jasurbek
2 май 2015, 17:45
"Манчестер Юнайтед", "Реал" ва Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм бугун 40 ёшни қарши олиши муносабати билан "Инстаграм"да ўз саҳифасини очди.
Саҳифа 6 соат ичида 1,4 млн. ўқувчига эга бўлди. Бекхэм барчага миннатдорчилик билдириб, туғилган кунини оиласи ва дўстлари даврасида ўтказишини маълум қилди. Собиқ футболчи ва унинг яқинлари Марокашдаги виллада йиғилишади.