Бекхэм Роналдуни қўллаб-қувватлади ва уни ўз клубига таклиф қилди
		
		16 ноя 2022 18:06
        Янгиликлар	
	 
				 
				Бекхэм Роналдуни қўллаб-қувватлади ва уни ўз клубига таклиф қилди
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Американинг "Интер Майами" клуби хўжайини Дэвид Бекхэм манкунианлар ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўз жамоасига чақирмоқда.
			Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 37 ёшли португалиялик шов-шувли интервью бериб, инглиз клуби раҳбарияти ва бош мураббий Эрик тен Ҳагани танқид қилганди.
Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ўз футболчисига ҳурматсизлик кўрсатди, деб ҳисоблайди. Шунингдек, Роналдуни танқид қилган "қизил иблислар" собиқ футболчиларини ҳам қоралади.криштиану р
Роналду жорий мавсум Англия жамоаси сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Португалия терма жамоаси футболчисининг манкунианлар билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар