UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  1 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  28 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  13 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  5 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6

Бекхэм қиролича Елизавета II билан хайрлашиш учун 13 соатдан ортиқ навбатда турди Янгиликлар

Бекхэм қиролича Елизавета II билан хайрлашиш учун 13 соатдан ортиқ навбатда турди

Девид Бекхэм қиролича Елизавета II билан хайрлашиш учун 13 соатдан ортиқ навбат кутди.

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси маҳаллий вақт билан тахминан 2:15 да навбат олган бўлса, 15:25 оралиғида Британия қироличаси тобути олдига етиб келди. 

"Принглс еймиз. Шербет Лемонс еймиз. Сендвич ва кофе", - деди собиқ футболчи. 

"Мен роялчилар оиласида ўсганман. Мени шундай тарбиялашган: агар бувам ва бувим тирик бўлганларида, улар ҳам бу ерда бўлишни истаган бўлардилар. Шунинг учун, мен бу ерда улар, оилам ва албатта атрофимдагилар номидан бўлиб турибман. 


Менинг омадим келган. Англия терма жамоаси сардори сифатида мамлакатим шарафини ҳимоя қилганман ва кўп маротаба у билан учрашиш имконига эга чиққанман. 

Ҳар доим биз терма жамоа либосида турганимизда, қўлимда сардорлик боғичи бўларди ва биз "Худойим, қироличани асра"ни айтардик. Бу биз учун катта аҳамиятга эга эди. 


Мен учун энг аҳамиятли лаҳзалардан бири Британия империяси Орденини олганим эди. Мен шунчаки мукофот олгани чиқмаганман, Ҳазрати олиялари билан гаплашганман, у менга саволлар берган. Ҳаётим давомида мана шундай дамлар бўлгани менинг омадимдир", - деди Бекхэм.

Дэвид маросимда 13 соат кутганига қарамай, "тиззалари билан барчаси жойида" эканлигини айтди. 

У 2003 йилда қиролича қўлидан Британия империяси Орденини қабул қилиб олган. 


Рейтинг: +10   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика