UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  0 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15

Бектемир Абдуманнонов: "Бу мураббийларимизнинг ғалабаси бўлди" Янгиликлар

Бектемир Абдуманнонов: "Бу мураббийларимизнинг ғалабаси бўлди"

Cоcа-Cола Суперлигаси 6-туридан ўрин олган Металлург – ОКМК учрашувининг энг яхши ўйинчиси Бектемир Абдуманнонов ўйиндан сўнг Championat.asia сайтига қисқа интервю берди.

Бугунги ўйин ҳақида қисқача фикрларингиз:
"Металлург" жамоасининг барча мухлислари, клуб ходимлари ва жамоадошларимни ғалаба билан табриклаб қоламан. Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқамиз. Бу мураббийларимизнинг ғалабаси бўлди, дейишни хоҳлар эдим. ОКМКга қарши учрашувдан олдин астодйил тайёргарлик кўрдик ва меҳнатимиз меваси сифатида ғалаба қозондик. Жамоамиз мухлисларини ҳар бир ўйинда ҳурсанд қилишга интиламиз.

Олмалиқ жамоаси ҳам учрашувни яхши ўтказди. Қизил карточкадан сўнг ҳам яхши вазиятларни яратишди, ОКМК жамоасига кейинги учрашувларда омад тилаб қоламан.

Бугун "Ўйиннинг энг яхши футболчиси" деб эътироф этилдингиз, лекин шунга қарамай, гол уриш насиб қилмади?
Бу натижаларга эришишимда ота-онам ва мураббийларимнинг меҳнатлари катта. Гол ура олмаётганимга келсак, кўплаб голлар уриб жамоага ғалаба келтиришни истайман. Асосий мақсадим жамоага ёрдамим тегса, томошабоп футбол билан стадионга келган мухлисларни хурсанд қилсам дейман. Насиб қилса мавсум давомида ҳали кўплаб голлар уриб, уларни бобом ва бувимнинг хотираларига бағишлайман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика