Беговичнинг дарвозадан туриб урган голи Гиннеслар рекорди китобига киритилди

Aziz Tukhtamuradov
4 сен 2014, 15:05
"Сток Сити" посбони Асмир Беговичнинг киритган голи энг узоқдан киритилган гол сифатида рекордлар китобига киритилди.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг ноябрь ойида Бегович "Саутгемптон" дарвозасига гол киритганди.

Гол ўйиннинг 13-сониясида киритилган. Бегович тўпни ўйинга киритганидан сўнг кучли шамол натижасида рақиб дарвозабони Артур Боруц тўпни қайтара олмаганди.

Маълумотларга қараганда ўша зарба 91,9 метрдан берилганди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru