Байи: "Месси ва Роналду орасидан Рамосни танлайман"

Alisher
25 фев 2021
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эрик Байи Лионель Месси ва Криштиану Роналду борасидаги саволга жавоб берди.

"Месси ва Роналду орасидан Рамосни танлайман. У мени ҳаммадан кўра кўпроқ илҳомлантиради. Мен у босиб ўтган йўлга ва ҳозирга қадар юқори даражада ўйнашидан лол қоламан.

Мен учун у футбол тарихидаги энг кучли ўйинчилардан биридир. Ҳар кимнинг ўз фикри бор, аммо менга идеал айнан Рамосдир", - дейди Байи.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Рамос сўнгги вақтларда жароҳати сабаб "Реал"га ёрдам бера олмаяпти.


AlisherМуаллиф
Манба: youtube.com/c/GuillemBalagueYouTube