"Байер" Хадсон-Одоини жорий мавсум сўнггига қадар харид қилиш ҳуқуқисиз ижарага олади

Alisher
29 авг 2022, 14:15
"Байер" "Челси" билан ярим ҳимоячи Каллум Хадсон-Одоининг ижараси борасида келишувга эришди.

Келишув 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. Олдинроқ, ўтиш бекор бўлиш хавфи остида эди, сабаби немис клуби шартномага ўйинчини харид қилиш бандини кўшмоқчи эди.

Хадсон-Одоининг бугун тиббий кўрикдан ўтиш учун Леверкузенга ўтиши кутилмоқда.

21 ёшли англиялик ўтган мавсум барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports