
Ушбу гуруҳги баҳслар қуйидагича якунланди:
"Байер" - ЦСКА 2:2
"Тоттенхэм" - "Монако" 1:2
Тепада кўрсатилган учрашувлар бўлаётган пайтда қизиқ воқеа содир бўлди. "Байер" 15 дақиқа ичида ЦСКА дарвозасига 2 та гол урди ва клуб "Твиттери" 31 дақиқа ичида "Монако"дан 2 та гол ўтказиб юборган "Тоттенхэм" устидан кулишга қарор қилди.

"Хой "Спурлар" - бу мусобақами ёки бошқа нарса? 2:0" - деб ёзди "Байер" "Твиттери".
Бир неча дақиқа ўтиб ЦСКА немис клуби дарвозасини икки маротаба ишғол этди ва ҳисоб тенглашди. "Байер" олдинроқ "Тоттенхэм" устидан кулган твитини ўчириб ташлади ва янги хабар қолдирди.

"39-дақиқа. Нима... 2:2. Олға йигитлар".