«Байер» Чичаритони «Ювентус»га сотмади

Narzulla Saydullayev
30 июн 2016
«Ювентус» ҳужумни кучайтириш йўлларини қидирмоқда.

«Арсенал»дан Алексис Санчес сотиб олинмагач Турин клуби «Байер»дан Хавьер Эрнандесни харид қилишни истамоқда, деб хабар бермоқда Gianlucadimarzio.com.

Германия клуби 28 ёшли мексикалик футболчини сотишни истамади. Чичарито ўтган мавсумда Бундеслигада 17та гол урди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com